Расман: “Ювентус” “Айнтрахт” футболчисини сотиб олди (фото)

"Ювентус" "Айнтрахт" ярим ҳимоячиси Филип Костич билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Турин клуби расмий сайти хабарига кўра, 29 ёшли серб билан шартнома 2026 йилгача мўлжалланган.

Ўтган мавсумда Костич Франкфурт клубининг барча мусобақалар доирасидаги 42 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 15 та голли узатмани амалга оширди.

“Transfermarkt” портали ярим ҳимоячининг нархини 24 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!