Расман! "Ювентус" швейцариялик ҳужумчи билан шартнома имзолади

"Лугано" форварди Кристофер Лунгойи "Ювентус" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Аммо ҳозирча 20 ёшли швейцариялик футболчи билан имзоланган шартнома бандлари ошкор этилмаяпти. Унинг ҳозирги трансфер нархи 200 минг еврога баҳоланмоқда.

Лунгойи “Лугано” сафида 2020 йилнинг январидан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида 25 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!