Расман! “Ювентус” янги трансферни эълон қилди (Фото)

“Женоа” ҳимоячиси Андреа Камбьясо “Ювентус” билан шартнома имзолади, дея хабар беради клуб расмий сайти.

22 ёшли италиялик билан келишув 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

“Кекса синьора” футболчиси Раду Дрэгушин эса Генуя клуби сафига ўтди. 20 ёшли руминиялик фулбэк мажбурий сотиб олиш шарти билан 2022/23 йилги мавсум охиригача “гриффонлар” шарафини ҳимоя қилади.

"Ювентус" Камбьясо учун 8,5 миллион евро тўлади. Шунингдек, "Женоа" яна 3 миллион евро бонус сифатида тўлаши мумкин.

Камбьясо - Генуя клуби тарбияланувчиси. Ўтган мавсум футболчи “Женоа”нинг А серия доирасидаги 27 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!