Расман! Зубайра UFC 280 турнирида жанг қилади
Javokhir Azimov
Кечанинг асосий қарама-қаршилигида Ислом Маҳачев ҳамда Чарльз Оливейра енгил вазн чемпионлик камари учун тўқнашади.
Енгил вазндаги россиялик жангчи Зубайра Туҳуговнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди.
У Лукас Алмейдага қарши октагонга кўтарилади. Жанг 22 октябрь куни, Абу-Дабидаги UFC280 турнири доирасида ўтказилади. Кечанинг асосий қарама-қаршилигида Ислом Маҳачев ҳамда Чарльз Оливейра енгил вазн чемпионлик камари учун тўқнашади.
Зубайра 7 август куни UFC Vegas 59 турнирида Нейт Ландверга қарши жанг қилиши лозим эди. Аммо россиялик спортчи АҚШ визасини олишда муаммога дуч келгани туфайли беллашув бекор қилинганди.

Изоҳлар (0)