Расмий хабар! АГМК ўз сафига легионер футболчи қўшиб олганини эълон қилди (Фото)
АГМК жамоаси селекция ишларидаги амалга оширган трансферларини эълон қилишни давом эттиради.
Фаолиятини Украинада «Горник Спорт» жамоасида бошлаган, «Сталь», «Севастополь», «Олимпик» (Донецк), Исроилнинг «Маккаби» ва «Хапоэль» жамоаларида ўйнаган, шунингдек, Украинанинг номдор «Черноморец» шарафини ҳимоя қилган, Россияда «СКА-Хабаровск» ҳамда Қозоғистонда «Окжетпес» ва ўтган мавсум Тожикистон чемпиони «Истиқлол» жамоасида ўйнаб, 2022 йилдан эркин агентга айланган марказий ҳимоячи — Андрей Мишенко АГМК футбол клуби билан 1 йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Мишенко 1991 йил, 7 апрель куни Украинанинг Полтавская вилоятида таваллуд топган. Футболчи фаолияти давомида клуб тизимида жами 150 ўйин ўтказган ва рақиблар дарвозасига 5та гол уришга муваффақ бўлган.
Фикрлар