Расмий хабар! "Динамо" Қодирқулов билан шартномани узайтирди

  • 11 декабрь, 19:22
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси Санжар Қодирқулов билан шартнома узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди. 

Tecno

"Динамо» ПФК шартномаси якунига етаётган бир қатор ўйинчилар билан келишувни узайтиришда давом этмоқда.

Жамоамизнинг етакчи яримҳимоячиларидан бири Санжар Қодирқулов билан ҳам амалдаги келишув 2026 йил охиригача узайтирилганини мамнуният билан маълум қиламиз. Санжар мавсум давомида ҳимоя ҳамда яримҳимоядаги ўйинлари ва муҳим голлари билан жамоамизнинг ғалабаларига катта ҳисса қўшди. 

Ишонамизки, келаси мавсумда ҳам Қодирқулов ўз маҳорати, тажрибаси ва меҳнаткашлиги билан «Динамо»нинг муваффақиятларида муносиб ҳисса қўшади", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Қодирқулов 2025 йилги мавсум Суперлигада 28 та ўйин ўтказиб, битта гол ва икки голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!