Расмий хабар! Миллий олимпия қўмитаси янги тузилган ММА федерациясини тан олмади

Бир неча кун олдин юртимиздаги спортга оид интернет сайтларда Ўзбекистонда янги ММА (аралаш қоидалар жанги) федерациясига асос солинганлиги ҳақида хабар қилинганди.

Расман! Ўзбекистонда ММА федерацияси ташкил этилди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси шуни маълум қиладики, ушбу федерация тузилиши олдидан на Миллий олимпия қўмитаси, на Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабардор қилинган. Қолаверса, бу федерация айни пайтда юридик жиҳатдан хеч қандай кучга эга эмас.

Шу сабабли ҳам, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистонда янги тузилган ушбу федерацияни тан олмаслигини расман маълум қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!