Расман! Ўзбекистонда ММА федерацияси ташкил этилди

Сўнгги вақтларда бутун дунёда аралаш жанг санъатлари бўйича мусобақаларга қизиқиш ортиб бормоқда. Ўзбек яккакурашчилари халқаро майдонда йирик натижалар қайд этиб келмоқда. Маҳмуд Муродов, Анвар Бойназаров, Мурад Хантураев, Нурсултон Рўзибоев ва бошқалар шулар жумласидандир.

Буни янада оммалаштириш мақсаддида Ўзбекистонда ҳам аралаш жанг санъатлари (ММА) федерацияси расман ташкил қилинди.

Бугун Олимпия шон-шараф музейида янги федерация ташкил этилганини бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда федерация раҳбари этиб Суннат Илясов тайинланди. Халқаро ММА федерацияси томонидан расмий гувоҳнома топширилди ва аъзоликка қабул қилинди.

Мазкур тадбирда Халқаро ММА федерацияси вакиллари, яккакураш спорт турлари бўйича жаҳон чемпионлари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.