Расмий хабар! "Наполи"ни ЕЧЛ кейинги босқичига олиб чиққан Карло Анчелотти лавозимидан озод этилди

"Наполи" клуби матбуот хизмати Карло Анчелотти лавозимидан озод этилганини маълум қилди. Мураббий ЕЧЛ 6-турида "Генк"ни (4:0) мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга неаполликларни олиб чиқса ҳам истеъфога чиқарилди.

"Наполи" Анчелотти билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди. Аурелио де Лаурентис ва Карло Анчелотти ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ўзаро хурмат сақланиб қолади, - дейилган клуб расмий ахборотида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!