Расмий хабар! "Насаф" собиқ футболчисини ортга қайтарди
Бир мавсум Малайзиянинг "Селангор" клуби шарафини ҳимоя қилган "Насаф" собиқ футболчиси Умар Эшмуродов қаршиликлар сафига қайтди. Бу ҳақда Қарши клуби матбуот хизмати хабар берди.
2017-2023 йиллар давомида "аждарлар" сафида тўп тепган футболчи клуб билан бир йиллик битимга имзо чекди.
Таъкидлаш керак, Эшмуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳамдир. У миллий терма жамоа сафида жами 28 та беллашувда майдонга тушган.
Фикрлар