Расмий хабар!
Ads

Аввалроқ, Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги "Водий дербиси" Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида ўтказилишини хабар бергандик. Аммо охирги пайтда ўйин ўтказиладиган жой ўзгарган.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, ушбу баҳс Тогшкентдаги Темирйўллари Муҳандислик институти стадионида ўтказилади. Буни "Навбаҳор" клубининг тақдимот маросими санаси ўзгарган хабарда ҳам билиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Наманган шаҳридаги "Навбаҳор" стадионида таъмирлаш ишлари давом этаётганлиги боис, "Навбаҳор" жамоаси раҳбарияти дастлабки тур учрашувини Фарғона шаҳрида ўтказишга қарор қилишганди.

Маълумот ўрнида, "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" ўйини 10 март куни, соат 15:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Тохиржан Холмирзаев
06/03/2019 17:29
КУКОН НА МЕЗБОНЛИКНИ НА МЕХМОНЛИКНИ КАБУЛ КИЛДИ КИСКАСИ НУМОН ХАСАНОВНИ ДУХИ ЕТМАДИ ..ОЛГА НАВБАХОР ОЛГА НАМАНГАН МУХЛИСЛАР СЕН БИЛАН