Расмий хабар! "Сурхон" "Реал" тарбияланувчиси билан шартнома имзолади

Янги мавсумга пухта тайёргарлик кўраётган "Сурхон" сафига бир қатор легионер футболчилар келиб қўшилди. Уларнинг орасида "Реал" Мадрид тарбияланувчиси ҳам бор. 

Клуб матбуот хизмати испаниялик футболчи  Луис Мигел Куезада Санчес билан битим имзолаганини эълон қилди.

Танишинг:

Луис Мигел Куезада Санчес – 1996 йилнинг 11 февраль куни таваллуд топган. Амплуаси – чап қанот ярим ҳимоячиси.

У Испания ва Донимикан Республикаси фуқаролигига эга. 26 ёшли ўйинчининг юқоридаги легионерлардан фарқли томони шундаки, у “Реал” Мадрид футбол клуби тарбияланувчисидир. 2013 ва 2015 йиллар давомида Луис Санчес “Реал”нинг U-17, U-18 ҳамда U-19 жамоаларида тўп тепган. Сўнгра, “Реал Мадрид Кастилья”да ўйнаган.

Шунингдек, “Олот”, “Кордова” ва “Кадис” клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган. Охирги клуби айнан “Кадис” саналади. Бу футболчи ўз вақтида “Реал”нинг асосий машғулотларида ҳам мунтазам иштирок этган. У пайтда Криштиану Роналду “Реал”да эди. Санчес эса, фақат Испания биринчи дивизионида “Реал”га тегишли бўлган “Кастилья”да кўп вақтини ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!