Рауль Гарсия: "Суперкубок Саудия Арабистонида?!"

"Атлетик" Бильбао ярим ҳимоячиси Рауль Гарсия Испания Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилаётгани ҳақида ўз муносабатини билдирди:

"Суперкубок Саудия Арабистонида?! Бу ҳеч қандай маънога эга эмас. Суперкубок юртимизда ўтиши керак булган турнир. Футбол ўзгарди. Фақат пул ва ҳомийлик ҳақида ўйлашади. Мухлислар ҳақида эса йўқ. Биз футболдан завқлана оладиган барча асосларни унутиб қўйдик", - дейди футболчи. 

Эслатиб ўтамиз, мусобақа 12 ва 16 январь кунлари Саудияда ўтказилади. Бильбаоликлар эса амалдаги чемпион ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!