Рауль: Роналдунинг
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ ҳужумчиси Рауль Гонзелес жамоанинг айни дамдаги етакчиси ҳисобланган Криштиану Роналдуни мақтади. Унинг сўзларига кўра португалиялик ҳужумчи “қироллик клуби” тарихидаги энг кучли футболчилардан бири бўлиб қолади.

“Роналдунинг “Реал”даги фаолиятида амалга оширган ишларини такрорлаш жуда қийин. Жамоамизда шундай футболчи борлигидан хурсандмиз. Криштиану “Реал” учун ўта муҳим аҳамият касб этади ва у шубҳасиз жамоа тарихидаги энг кучли футболчилардан бири ҳисобланади”, - дейди испаниялик собиқ футболчи Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Роналду яқиндагина ФИФА талқини бўйича 2017 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.