Равшан Элибоев: "Минг афсуски, инсон жароҳатлардан ҳоли эмас"

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг тажрибали дарвозабони Равшан Элибоев Мундиал олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Жаҳон чемпионати юқори савияда бўлиб ўтишига ишонаман. Чунки ушбу турнирга миллий жамоамиз анча вақтдан бери жиддий тарзда тайёргарлик кўрмоқда.

Турли йиғинлар давомида топ жамоаларга қарши ўртоқлик ўйинларида яхши иштирок этдик. Бу ўйинлар орқали футзалчиларимиз энг оптимал формага кириб олишмоқда. Шу сабабли йигитлар Жаҳон чемпионатида жуда ҳам яхши ўйин намойиш этган ҳолда мухлисларни хурсанд қилишади деган умиддаман. Ахир бежзга айтишмайдику “Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради” деб.

Ўзимга тўхталадиган бўлсам: оғир жароҳат сабаб Жаҳон чемпионатида миллий жамоамизга ёрдам бера олмаслигимдан жуда ҳам афсусдаман.

Шунингдек, жамоамизнинг энг кучли  футзалчиларидан: Даврон Чориев, Суннатулла Жўраев, Анасхон Раҳматов ва Абдулла Солиҳов  ҳам жароҳатлар сабабли жамоамизга ёрдам беролмайди. Минг афсуски, инсон жароҳатлардан ҳоли эмас.

Насиб бўлса қолган жамоа дошларимиз барча жароҳатдаги футзалчилар ўрнини билдиришмайди.

Жамоамизни тарихий мусобақа давомида доимо қўллаб-қувватлаймиз ҳамда уларга қаттиқ ишонамиз",- деди Элибоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!