Равшан Эрматов ФИФАнинг расмий ўйинлар агенти билан учрашди

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ФИФАнниг расмий ўйинлар агенти Сиди Айроус билан учрашди.

Бельгиялик тажрибали мутахассис бир қанча футболи ривожланган мамлакатлар билан самарали ҳамкорлик қилади. Хусусан, Осиё етакчиларидан бири Япония футбол ассоциацияси билан самарали иш олиб бормоқда.

эрматов1

Эрматов меҳмонга ўзбек футболининг шонли тарихи ҳақида маълумот бериб, бугунги кунда миллий ва олимпия, ёшлар терма жамоалари олдига қўйилаётган мақсад-вазифаларга тўхталди. Барча терма жамоаларимиз учун йирик мусобақалар олдидан нуфузли рақиблар билан халқаро ўртоқлик ўйинлари ўтказиш, турнирларда қатнашиш борасида ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Сиди Айроус ўз навбатида ЎФА билан ҳамкорликни бошлашидан мамнун эканлиги ва дастлабки қадам сифатида, яқин келажакда Япония ва Ўзбекистон ўртасида ўйинлар ташкил этиш ташаббусини билдирди.

ЎФА матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!