Равшан Эрматов ЖЧ-2018га бориши мумкин бўлган 36 ҳакам қаторида

Аввал хабар берганимиздек ФИФА шу кунларда БААнинг Абу Даби шаҳрида  2018 йил Россия яшил майдонлари мезбонлигида ўтказиладиган жаҳон чемпионатида фаолият олиб бориш учун сараланган 36 нафар ҳакамлар иштирокида ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.

Эътиборрлиси, ушбу йиғинда ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳам иштирок этмоқда. Айтиш лозимки, ўқув-машғулот йиғини 30 ноябрга қадар давом этади.

Шунингдек, 25-30 ноябрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида ОФК томонидан ҳакамлар учун семинар ташкиллаштирилган бўлиб, у ерда ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам аттестациядан ўтишмоқда. Аттестация давомида ҳакамлар жисмоний тайёргарлик бўйича тест синовлари топширишади, футбол ўйини қоидалари бўйича назарий имтиҳон ва видеоматериаллар асосида тайёрланган тестлардан ўтишади.

Ушбу семинарда Ўзбекистондан Асимов Азиз, Қосимов Шерзод, Шодмонов Ҳусниддин, Серазетдинов Руслан, Гайнуллин Тимур, Цапенко Андрей, Усмонов Алишер, Мирабидова Эдита, Сидорова Анна, Раҳматова Зилола ва Середа Кристина қатнашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!