Равшан Эрматов: Куперга ишонайлик
Анжуманда ЎФА биринчи вице-президент Равшан Эрматов Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Куперга имкон бериб, унга ишониш керак эканлигини таъкидлади.
"Эктор Купер катта мураббий. Унинг ўз қарашлари бор ва имкон бериш керак. Яқинда берган интервьюсида ҳам мен ўзбекка айланаяпман деб айтди. У ҳам, футболчилар ҳам кўникиб қолишди. Купер бир оила тузмоқчи ва унга ишонайлик. Мен мухлислардан ҳам, сиз журналистлардан ҳам Куперни қўллаб-қувватлашларини сўрайман", - деди Эрматов.
Фикрлар
Ohirigacha kutamiz ahir chet ellik murabbiyni ancha kutdik