Равшан Эрматов ЎФАдан кетмоқдами? - Расмий жавоб
Бир неча дақиқа олдин, интернетда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига, Спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов Миллий олимпия қўмитасига ўтаётгани борасида хабарлар тарқалди.
Ушбу маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизматига боғландик. Спорт вазирлиги матбуот хизматида фаолият юритаётган Отабек Эшмаматов яқин соатлар ичида вазирлик раҳбариятида ўзгаришлар бўлишини ва булар ҳақида расмий маълумотларни вазирлик сайтида чоп этилишини айтди.
Демак, бир неча соатдан сўнг Спорт вазирлиги раҳбариятида ўзгариш бўлади ва катта эҳтимол билан юқоридаги номлар иш жойларини ўзгартиришади. Вазирнинг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов МОҚга, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов эса спорт вазирлигига ўтади.
Шунингдек, маълумотларга қараганда, вазирнинг яна битта ўринбосари ҳам ўзгариши кутилмоқда.
Фикрлар