Равшан Эрматов юртимиздаги ҳакамлик фаолиятига бағишланган йиғилиш ўтказди (Фото)

Бугун ЎФA биринчи вице-президенти Равшан Эрматов раислигида ҳудудларда ҳакамликни ривожлантириш, ёш ҳакамларни саралаб олиш ва уларнинг касбга бўлган лаёқатларини синовдан ўтказиш маслаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Видеоанжуман шаклида ўтказилган йиғилишда ҳудудий футбол ассоциациялари биринчи вице-президентлари, техник директор ва ҳакамлар билан ишлаш бўлими мутахассислари ўз ҳудудида ҳакамлик соҳаси бўйича амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди.

photo_2021-04-26_17-01-36

Ўзбекистонда профессионал футболни равнақ топишида нафақат мураббийлар, футболчилар балки ҳакамларни савиясини ошириш муҳим омил ҳисобланади. Профессионал футболни профессионал ҳакамликсиз ривожлантириб бўлмайди. Шу сабабли бугунги йиғилишда, юртимиз футболида ҳакамлик фаолияти ҳозирги кунда қониқарсиз эканлиги, ушбу соҳани ривожлантиришда йўл қўйилаётган хатолар ва ҳудудлардаги масъул вакилларнинг иш фаолияти танқидий таҳлил қилинди.

ЎФA биринчи вице-президенти ҳакамларни танлаб олиш ва тайёрлаш мезонлари асосида ҳудудлардаги жисмоний тайёргарлик бўйича яхши кўрсаткичларга эга ёш ҳакамларни танлаб олиб, уларни тажрибали ҳакамлар савиясига олиб чиқиш борасида барча масъул мутахассисларга топшириқ берди.

Иккинчи лига, турли ёш тоифасидаги вилоят ва шаҳар чемпионатларида ёш ҳакамларга имконият бериш, профессионал тарзда шуғулланиш имкониятини тақдим этиш ҳамда семинар-тренинглар сони ва сифатини ошириш бўйича ҳудудлардаги масъуллар ҳар куни иш олиб бориши зарур эканлиги таъкидланди.

Равшан Эрматов истиқболли ёш ҳакамларни нафақат футбол академиялари битирувчилари балки ИБЎСМ, БЎСМ тарбияланувчилари ва фаолиятини якунлаган футболчилар орасидан танлаб олиш орқали ушбу йўналишда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мумкинлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akbarali Abdunazarov
27/04/2021 05:19
Йигилиш утказилганлиги яхши лекин узгариш булармикан еки хамма таниш билишчилик килиб хакамликка утадими, аник лунда килиб езинглар кимлар жиддий танкид килинди, кимлар махталди, вар масаласи буйича нималар куриб чикибди, номига юмшоккина утган йигилишни кимга кераги бор!