Равшан Ҳайдаров: "Ўйин бўйича ҳеч қандай уяладиган жойимиз йўқ"
U-23 Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган Ўзбекистон ва Хитой баҳси бўлиб ўтди. Беллашувнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқламанди ва қўшимча бўлимларга мурожат қилинди.
Серияда Хитой ўсмирлар терма жамоаси 4-2 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Беллашувдан сўнг термамиз устози Равшан Ҳайдаров мағлубиятга қуйидагича изоҳ берди.
"Ассалому алайкум барчага. Биз ўйинни 120 дақиқа назорат қилдик, кўплаб вазиятлар яратдик. Бироқ олдинги чизиқда креативлик етишмади. Хитой биз кутгандек ҳимояда жуда тартибли ўйнади.
Болларга эътирозим йўқ. Улар турнир давомида борини бериб ҳаракат қилди. Бугун бизни кунимиз эмас экан. Барча футболчиларимга миннатдорчилик билдираман. Улар қўлдан келгача ҳаракат қилди. Мухлислардан узр сўрайман. Ўйин бўйича ҳеч қандай уяладиган жойимиз йўқ.
Биз барча статистикаларда устунлик қилди. Мана шундан келиб чиқиб, ҳисоб ўйинга мос бўлидми?
Статистика, ўйин назорати, босим - ҳар томонлама бизда устунлик. Футболда шунақа бўлади, гол уришимиз керак. Ҳужумда бизга креативлик етишмади.
Ўзгаришларга келадиган бўлсак, захирамизда ҳужум чизиғини кучайтирадиган футболчи йўқ эди. Ибраимов сариқ карточкалари борлиги сабаб ўйинни ўтказиб юборди. Олдинги чизиққа туширилган Рустам Фоминда иккита вазият бўлди, бироқ у бундан фойдалана олмади. Биз энг кучли 11 футболчини асосий таркибда майдонга чиқарган эдик. Ҳайдаров эса ўйинга киришиб кета олмади.
Мен рақиб жамоасини кучли ёки заиф томонини гапириб ўтирмайман. Бизга қарши ўйнаган Хитой терма жамоаси жуда тартибли, режага амал қиладиган ва интизомли экани кўриниб турибди. Заиф томонини эса Вьетнам мураббийлар штаби аниқлашади.
Хитой дарвозабони ажойиб ҳаракат қилди. У бундан олдинги ўйинларда ҳам жуда кўплаб вазиятларда жамоасини қутқарди. Унинг дарвозаси томон зарбалар бердик. Зарбаларимзни кучли чиқмаган ва посбоннинг пенальтилардаги савияси кўриниб турибди. Уни ёрқин келажак кутмоқда", - деди Ҳайдаров.



Фикрлар