
Равшан Ҳайдаров Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабани қандай изоҳлади?
Хабарингиз бор, юртимизда "Mirabror Usmanov Cup-2025" турнири бўлиб ўтмоқда. Илк учрашувда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистони устидан 3:1 ҳисобида муваффақиятга эришди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Ажойиб стадионда ажойиб турнир ташкил қилган барча ходим ва раҳбарларга ташаккур айтмоқчимиз. Шу билан бирга, бундай кучли рақибларни жалб қилишгани учун ҳам алоҳида раҳмат айтиш керак. Биз эса бундан ғоят хурсандмиз. Назаримда, Саудия Арабистонига қарши ва кейинги беллашув Японияга қарши тўқнашувлар бизнинг тайёргарлик жараёнида жуда катта фойда беради. Шунингдек, жамоа билан бу ўйинлардан катта тажриба орттирмоқдамиз. Энг муҳими шуки, мухлисларнинг қўллаб-қувватлови ва футболчиларимизнинг бугунги иштиёқи сабаб, бугун араблар устидан муваффақиятга эришдик" - дея ўз фикрларини билдириб ўтди терма жамоамиз мутахассиси..
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси навбатдаги учрашувини 25 ва 28 июль кунлари соат 20:00 да Японияга қарши ўтказади.
Фикрлар