Равшан Ҳудайназаров АҚШда мексикалик енгилмас боксчига қарши жанг қилади

  • 4 ноябрь, 2019, 20:55
  • 0
  • Бокс

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Равшан Ҳудайназаров 7 ноябрь куни ўзининг навбатдаги жанггини ўтказади.

Ушбу жанг АҚШнинг Аризона штати Туксон шаҳрида бўлиб ўтади. Равшаннинг бу сафарги рақиба мексикалик енгилмас боксчи Сантияго Домингез бўлади.

Айтиш керакки, Домингез бунгача 19 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Ҳамюртимиз ҳам 19 та жанг ўтказган, бироқ уларнинг 2 тасида мағлуб бўлган, қолган 17 тасида эса ғалаба қозонган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!