Равшан Ирматов Андижонга борди ва жаҳон чемпионатига кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан танишди (фото)

Хабарингиз бор, Андижон вилоятида футзал бўйича 2024 йили бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик юқори даражада олиб борилмоқда.

Шу мақсадда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов Андижон вилоятига ташриф буюрди. Бу хусусида Андижон вилояти футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

ирматов1

Ирматов мусобақа ўтказиладиган «Universal» спорт мажмуаси ҳамда машғулотлар ўтказиш учун мўлжалланган Олимпия ва параолимпия захиралар коллежининг залини ўрганиб чиқиб, ФИФА талабларига мос келадиган йўналишлар бўйича тегишли тавсиялар берилди.

ирматов

Бундан ташқари, Равшан Ирматов Андижон вилояти футбол академиясига ташриф буюриб шароитлар билан яқиндан танишди ҳамда академияда фаолият олиб бораётган мураббийлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!