Равшан Ходжаев: "Саиджамшид ҳаваскор боксда ҳам фаолиятини давом эттиради"
Хабарингиз бор, истеъдодли боксчимиз Саиджамшид Жафаров яқин кунларда профессионал фаолиятини бошлаш арафасида, у куни кеча Россиянинг Premier Boxing Academy промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади. Биз ушбу шартнома борасида батафсил маълумотга эга бўлиш учун мураббийларидан бири Равшан Ходжаев билан боғландик.
- Ҳа, Саиджамшид ҳам мураббийи Хамза Авезов билан мслаҳатлашган ҳолда, Premier Boxing Academy ва RCC билан 3 йиллик шартнома имзолади. Албатта, ҳаваскор боксда ҳам фаолиятини давом эттиради. У биринчи ўрта вазн (69,85 кг) тоифасида ҳаракат қилиши кўзда тутилмоқда. Биринчи жангини 11 ноябрь ёки 2 декабрда ўтказади. Ўйлаймизки, Саиджамшид профессионал боксда ҳам ўз сўзини айтади.
Фикрлар