Раян Гарсия 2020 йилда дунёни ларзага келтирмоқчи

Енгил вазн тоифасидаги боксчи Раян Гарсия 2020 йилги режалари билан ўртоқлашди.

"Мен ўз режаларимни эълон қилдим ва ҳозир буни амалга оширишни давом эттирмоқдаман. 2020 йилда дунёни ларзага солмоқчиман. Мен қанчалик яхши эканлигимни биламан, бу шунчаки сўзлар эмас. Хорхе Линарес, Люк Кэмпбелл ва Жервонта Девисни нокаут қилсам, шундай бўлади”,- деди Гарсия.

Маълумот учун, у сўнги жангда Гарсия Франциско Фонсекани биринчи раундда нокаутга учратди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)