Райан Гарсия қисқа муддатдан сўнг яна машғулотларга қайтди (Видео)

Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида WBC вақтинчалик жаҳон чемпионлик камари соҳиби Райан Гарсия 9 июль куни Хавьер Фортунага қарши жанг қилиши керак эди. Аммо Гарсия бир неча ҳафта олдин руҳий муаммолар сабаб ўзи учун қисқа танаффус қилди. Бугун у яна машғулотлар жараёнига қайтди.

«Мени қўллаб қувватлаётган барчага раҳмат! Оилам ва жамоамнинг ёрдами билан яна олдинга қадам ташламоқдаман. Нима учун қўрқув ва депрессия мени бу қадар эгаллагани, ундан тикланаётганимни ўзим ҳам билмайман. Аммо ўзимни қийнаётган муаммоларни енгишга ҳаракат қилмоқдаман. Бокс қопи менинг қўрқувим ва бу қўрқувни яксон қилишга бор эътиборимни қаратдим»,-деб ёзмоқда боксчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Лекин унинг қачон рингга қайтиши номаълум. 9 июль куни Фавьер Фортуна собиқ IBF чемпиони Йозеф Диас билан жанг қиладиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!