Райан Гарсия ва Теофимо Лопес жангида ким фаворит?

  • 09.10.2026 14:04
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Таниқли бокс таҳлилчиси Шон Портер WBC камари соҳиби Райан Гарсия ва WBA чемпиони Теофимо Лопес ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

"Фикримча, Гарсия Лопесдан устун келади. Албатта, Теофимо жуда юқори даражадаги жангчи, лекин у жуда кўп ҳолларда ташаббусни рақибга бериб қўяди. Райан эса – ажойиб "ударник", у ўнг қўлдан кучли зарба билан вазиятни кескинлаштириб, чап қўл билан серияни давом эттиради. Лопесга ғалаба қозониш учун қандайдир ғайриоддий тактика керак. Бироқ очиғини айтсам, ундан анча вақтдан бери янги тактик ечимлар кўрмаяпман.

Албатта, ҳозирданоқ узоқни кўзлаб қатъий хулоса қилиш қийин. Илк қарашда бу баҳс мутлақо тенг курашдек туюлади. Лекин йигитларнинг ҳозирги ҳолати ва формасини инобатга олсак, мен ғалабани Гарсия фойдасига 55/45 деб баҳолайман", – деди Портер "Fight Hub TV" га берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!