Райола: Месси ўзининг буюк эканлигини исботлаши учун ҳам
Ads

Таниқли футбол агенти Мино Райола Лионель Месси ва Хосеп Гвардиола ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мессидек футболчи ўзининг ҳақиқатдан ҳам буюк эканлигини исботлаши учун бошқа жамоада ҳам ўйнаши керак. “Барселона” эса ўзига янги Месси топиши керак. Кўпчилик ушбу клуб академиясини дунёдаги энг яхши академия дейди. Марҳамат, буни исботласин.

Гвардиола? У “Барселона”га қайтиши керак”, - дейди Райола Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли аргентиналик футболчининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади. Томонлар эса ҳозирча ушбу келишувни узайтиришганича йўқ. 

Бундан аввалроқ, Месси учун Англиянинг "Манчестер Сити" клуби 300 млн евро тўлашга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.