Райола: Погба МЮда бахтли эмас

Машхур футбол агенти Мино Райола "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба вазияти ҳақида гапириб ўтди.

"Погба ҳақида нима дейишим мумкин? Менинг ишимда иккала томон ҳам мамнун бўлиши керак. Агар бунга имкон бўлмаса, муаммони ҳал қилишнинг турли йўллари мавжуд, аммо ҳозир хеч бир гап айта олмайман.

Ҳозир Погба МЮда бахтли эмас, чунки у майдонга тушмаяпти. Сер Алексга ҳам Погба ёқмаган эди, аммо у яна шу клубни танлади.

Ростини айтсам, "Манчестер Юнайтед" сўнгги йилларда кўплар амбицияларни амалга оширмади буни барча жуда ҳамма яхши билади.

Энди ёзни кутишимиз керак. Агар Поль МЮ режаларида бўлса ва Погба МЮда қолмоқчи бўлса... Аммо бу ҳақида ҳозир гапирмоқчи эмасман", - дейди Райола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!