Райоланинг машҳур мижози у билан шартномани тўхтатди

"Наполи" ҳужумчиси Лоренсо Инсинье ортиқ Мино Райола билан ишламайди. Бунга сабаб сифатида футболчининг Неаполь клубида қолиш ниятида эканлиги кўрсатилмоқда. Лоренсо айнан Неаполда таваллуд топган ва клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.

Маълумот учун, 28 ёшли футболчининг жамоаси билан шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган. Италиялик вингер ушбу мавсумда А серияда 25 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва шунча голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!