Райсга кутилмаганда жиддий харидор чиқди

"Вест Хэм" сардори Деклан Райс фаолиятини Лондоннинг бошқа клубида давом эттириши мумкин.

"Mail Sport" нашри тарқатган хабарга кўра, инглиз футболчисига "Арсенал"дан жиддий қизиқиш бор. Ушбу трансферни жамоа бош мураббийи Микель Артета истаяпти.

"Канонирлар" раҳбарияти бир неча кун ичида "болғачилар"га алоқага чиқиши кутилмоқда. Райсга "Арсенал"дан ташқари "Челси" ҳамда "Манчестер Юнайтед" даъвогар ҳисобланади.

23 ёшли ярим ҳимоячи 2017 йилдан бери "Вест Хэм" таркибида ҳаракат қилиб келмоқда. Унинг трансфери 80 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!