"РБ Лейпциг" ҳужумчисини Чемпионшип клубига ижарага берди
Англиянинг "Лидс Юнайтед" клуби ўзининг расмий сайтида "РБ Лейпциг" ҳужумчиси Жан-Кевин Огустинни таркибга қўшиб олганини эълон қилди.
Юқоридаги манбаага кўра Чемпионшип вакили 22 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охиригача ижарага олган. Огустин эса янги жамоасида 29-рақамда тўп суради.
Маълумот учун, Огустина жорий мавсумни “Монако” сафида ижарада бошлаган эди. У 13 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.
Фикрлар