"РБ Лейпциг" жамоани чемпион қиладиган футболчи олиб келади

 
Бундеслигада ҳеч ким кутмаган жамоа - "РБ Лейпциг" пешқадамлик қилмоқда. Гарчи ҳеч ким бу жамоанинг ўз мавқеини сақлаб қолииб, чемпион бўлишига ишонмаётган бўлса-да, клуб раҳбарияти биринчи поғонани "Бавария"га бўшатиб беришни истамаяпти.
 
Бунинг учун "РБ Лейпциг" ҳам таркибини кучайтиришга эътибор қаратмоқда. Албатта бу жамоанинг бюджети "Бавария" сингари суперюлдузларни сотиб олишни кўтара олмайди. Шундай бўлса-да, истеъдодли футболчиларни жамоага таклиф қилиш режаси ҳаётга тадбиқ этилмоқда.
 
"РБ Лейпциг" бош мураббийи Ральф Хазенхюттль "Эвертон"да захирада ўтириб қолган ҳужумчи Давид Хененга қизиқиш билдирмоқда.
 
"Эвертон" устози Рональд Куман бу футболчига ишонч билдирмаяпти ва немис жамоаси қишки трансферлар вақтида ҳужумчини ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Хененнинг "Эвертон" билан шартномаси 2018 йилнинг ёзигача давом этади.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!