Австриянинг "РБ Зальцбург" клуби ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи фаолиятини "РБ Лейцпиг"да давом эттиради. Бу ҳақда Кicker нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, немис клуби 20 ёшли футболчи учун 20 миллион евро тўлашга тайёр. Унга "Реал" ҳам харидор бўлмоқда. Аммо "РБ Зальцбург" ва "РБ Лейпциг" клубларининг хўжайини битта, яъни Австриянинг "Ред Булл" компанияси бўлгани ушбу трансфернинг ишини Бундеслига клуби томонига ҳал қилинишини таъминлайди.

Собослаи жорий мавсум "РБ Зальцбург" сафида жами 20 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8 та гол ҳамда 10 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг австрияликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)