RCC промоушенига янги қоида қўшилиши мумкин
RCC раҳбари Николай Клименконинг айтишича, "RCC Hard 11" нинг асосий тўқнашуви жанг қоидаларини ўзгартиришга олиб келиши мумкин.
"Фомич ва Гаджи жанги бизни RCC Hard қоидаларини ўзгартириш ҳақида ўйлашга мажбур қилди. Агар биз промоушенда кечанинг энг яхши жанги учун бир миллион рубл бонус тўласак, унда фаол бўлмаган жанг учун сариқ карточкани ҳам жорий қилишимиз кекрак. Бу бўйича тез орада Россия бокс федерацияси билан учрашувлар ўтказамиз ва қарор қабул қиламиз”, — дея Клименконинг сўзларини келтирди RCC матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, ўтган шанба куни оғир вазн тоифасида Гаджи “Автомат” Наврўзов ва Олег “Фомич” Фомичев беш раундлик жанг ўтказганди. Аммо баҳсдан томошабинлар ва ташкилот раҳбариятининг кўнгли тўлмади.
Фикрлар