"Реал" - "Барселона": Тахминий таркиблар (фото)

Узоқ кутилган "эл-класико" стартига ҳам оз фурсат қолмоқда. Ушбу баҳс шуниси билан ҳам қизиқки, ғолиб томон чемпионлик пойгасидаги позициясини анча яхшилаб олади. Шу сабабли, ўйин қиймати доимгидан ҳам юқори.

Аммо ҳар икки томонда ҳам йўқотишлар йўқ эмас. Хусусан, мезбонлар сафида асосий таркибнинг 4 футболчиси бугунги принципиал учрашувни ўтказиб юборади. Аниқроғи, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Дани Карвахаль ҳамда Эден Азар бугунги ўйинни ўтказиб юборади.

"Эл-класико"да "Реал" асосий таркибининг 4 вакили қатнашмайди (қайднома)

Меҳмонлар ҳам Мадридга тўлиқ таркиб билан келмади. Гарчи мазкур баҳс олдидан Жерар Пике ва Серхи Роберто сафга қайтган бўлсада, баъзи футболчилар "эл-класико"да майдонга тушмайди. Шунингдек, Филиппе Коутиньо билан Ансу Фати мавсум сўнгига қадар сафдан чиққан.

"Эл-класико" олдидан "Барса" мухлислари учун 2 та хушхабар! (қайднома)

Эслатиб ўтамиз, мазкур тўқнашув 00:00 да старт олади. Ўйинга алоқадор барча янгиликларни сайтимиз орқали кузатиб боринг.

el-clasico tax tar real

el-clasico tax tar bar

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Axmedov
10/04/2021 22:52
Реал Мадрид ютади ИншаАллоҳ буни Худо хохласа кўрамиз
&
Leo 10
10/04/2021 20:52
Ansu Fati yo'qda
Abbos Axmedov
11/04/2021 00:58
Фаришталар гапимга омин дебқўйишганми Аллохга шукур 1чи бўлимда 2:0 га ютиб турибди 3 чисиниям уриб қўйишига сал қолди энди 2чи тайимни сабрсизлик билан кутяман тезро бошлансайди