"Реал" - "Челси": Бензема ҳисобни тенглаштирди! (матнли трансляция)
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал босқичидан ўрин олган "Реал" - "Челси" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади.
- 90+4'
Учрашув якунланди. Биринчи ярим финалда ғолиб номи очиқлигича қолди.
- 90+3'
Рис Жэймснинг жарима майдонига узатмаси ноаниқ кетди.
- 90+2'
Карим Бензема ўрнига Родриго майдонга тушди.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'
Антонио Рюдигерга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 89'
Катта тезликда қарши ҳужумга ўтган рақибини қўполлик билан тўхтатган Одриосола жазоланди.
- 89'
Каземиронинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон эгаллаб олди.
- 88'
Тони Кроос узоқ масофадан "пушка" зарбасини йўллади. Тўп йўл-йўлакай ҳимоячига тегди ва энди унинг ўзи тўпни бурчакдан ўйинга киритиб беради.
- 86'
Азарнинг чиройли узатмасидан кейин жарима майдони ичига кирган Одриосоланинг паси шеригига қадар ўтмади.
- 84'
Тўпни "аристократлар" назорат қилмоқда. "Қаймоқранглилар" прессингда ишлаяпти.
- 82'
Марко Асенсио воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 81'
Эҳтиёткорлик биринчи планга чиқди. Томонлар олдинга ўтишга шошилмаяпти.
- 79'
Хаким Зиешнинг стандартдан берган зарбасидан кейин тўпни Куртуа ушлаб олди.
- 78'
Жарима майдони яқинида Варан рақибининг оёғини босиб олди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.
- 77'
Марсело ҳамда Карвахаль ўрнига Асенсио ва Одриосола ўйинни давом эттиради.
- 76'
Тухель шогирдлари анча зич ҳимояланмоқда. Майдоннинг ҳар бир қаричи ҳисобда.
- 75'
Вараннинг саъй-ҳаракатлари туфайли мадридликлар бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 74'
Зиешнинг узатмаси дарвозага кириб кетиши мумкин эди. Аммо Куртуа тўпни ушлаб олди.
- 73'
Рақиби бирга-бир вазиятга чиқиб боришига Милитао йўл қўймади.
- 71'
Хаким Зиешнинг ақлли узатмасига Хаверц ета олмади.
- 70'
Амалга оширилган ўзгаришлар натижасида меҳмонлар ўйини анча жонланди.
- 69'
Бир рақибини усталик билан чалғитган Маунтнинг зарбасини Варан дарвозагача ўтказмади.
- 67'
Тухель катта ўзгаришларга қўл урди: Пулишич, Вернер ҳамда Аспиликуэта ўрнига Зиеш, Хаверц ва Жэймс майдонга тушди.
- 66'
Винисиус Жуниор ўз ўрнини Эден Азарга бўшатиб берди.
- 65'
Тезкор қарши ҳужумга қочаётган рақибини "чопган" Марсело огоҳлантирилди.
- 65'
"Реал" прессингни анча кучайтирди. "Кўклар" марказдан ўта олмаяпти.
- 63'
Жарима майдонига оширилган тўпга Бензема ета олмади.
- 62'
Винисиус Жуниор ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 60'
Кантега нисбатан қоида бузган Кроос огоҳлантирилди.
- 59'
Жамоадоши узатган тўпга Марсело ета олмади. Мадридликлар яна осонликча тўп йўқотди.
- 57'
Жарима майдонига етказиб берилган тўпни Куртуа эгаллаб олди.
- 55'
Кучли прессинг уюштирган мадридликлар Чилуэллни хато қилишга мажбур этди.
- 54'
Бурчак яқинида қолиб кетган Бензема тўп йўқотди. "Челси" тўпни ён чизиқдан ўйинга киритиб беради.
- 52'
Томонлар эҳтиёткор футбол намойиш этмоқда.
- 50'
Бенземанинг зарбасига аниқлик етишмади. Каримнинг қарори хато эди.
- 48'
Иккинчи 45 дақиқаликни меҳмонлар тўпни назорат қилиш билан бошлади.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.
- 45'
Биринчи таймга вақт қўшилмади. Танаффус!
- 43'
Тўп назорати лондонликлар томонга ўтди. Ташаббус тезда алмашмоқда.
- 41'
Тимо Вернер ноаниқ зарбаси билан жамоасининг тезкор қарши ҳужумини барбод қилди.
- 40'
Бўлим сўнгини майдон эгалари бироз фаолроқ ўтказмоқда. Зидан шогирдлари босим уюштиряпти.
- 38'
Марселони ортдан чалиб йиқитган Пулишичга сариқ карточка кўрсатилди.
- 37'
Тьяго Сильва узоқ масофадан берган зарбаси рекошет натижасида ўз йўналишини ўзгартирди.
- 35'
Ўйин темпи бироз пасайди. Бироқ футболчилар майдонда бир сония бўлсада тиним билмаяпти.
- 33'
Тони Крооснинг зарбаси у кутганичалик айланмади.
- 32'
Бурчакдан жарима майдонига оширилган тўпни Куртуа ушлаб олди.
- 31'
Меҳмонлар яна ташаббусни қўлга олишга интиляпти.
- 29'
ГООООООООООООООООООО! Ҳисоб тенглашди!
Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни Бензема кучли зарбаси билан дарвозага киритди.
- 27'
Кристиан Пулишичга нисбатан қўполлик ишлатган Винисиус огоҳлантирилди.
- 25'
Чилуэллнинг ўнг оёқда берган зарбасига аниқлик етишмади.
- 24'
Кучли прессинг тушкил этаётган "кўклар" рақибни хато қилишга мажбур қиляпти.
- 23'
Карим Бенземанинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси устунга тегди.
- 21'
Тимо Вернер ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 19'
Крооснинг узатмасидан кейин Кантега теккан тўп дарвозабоннинг қўлига келиб тушди.
- 18'
"Қаймоқранглилар" ҳужумда катта қийинчиликка дуч келмоқда.
- 16'
Ҳисобда олдинга ўтиб олган лондонликлар яна рақибни тўпсиз қолдирмоқда.
- 14'
ГООООООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!
Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Пулишич Куртуани алдаб ўтиб, ҳисобни очди.
- 12'
Тухель шогирдлари рақиб дарвозаси қаршисида кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда.
- 10'
Тимо Вернернинг яқин масофадан берган зарбасини Куртуа қайтарди.
- 9'
Бенземанинг жарима майдони марказига етказиб берган тўпини Менди ушлаб олди.
- 7'
"Челси" ўйин назоратини қўлга олиш учун жиддий ҳаракат бошлади.
- 5'
Меҳмонлар хавфли ҳужум ташкил этди. Бироқ дарвозага тўпни йўллайдиган футболчи топилмади.
- 3'
Дастлабки дақиқалардан жамоалар кучли босим уюштирмоқда.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Старт учун барчаси тайёр!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. ЕЧЛнинг мафтункор мадҳияси янгради!
Фикрлар