Ads

Аввал хабар берганимиздек бундан бироз аввал Испания кубоги 1/16 финал босқичидан ўрин олган "Реал" ҳамда "Мелилья" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

"Сантьяго Бернабеу" стадионида кечган беллашувда мадридликлар 6:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.

Ёдингизда бўлса, илк учрашувда "қироллик клуби" рақиб дарвозасига жавобсиз 4 та гол киритган эди. Шу тариқа, Сантьяго Солари шогирдлари 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди.

"Реал" Ла Лигада ортда қолган 14 турдан сўнг турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. "Мелилья" эса учинчи дивизионда ўз гуруҳида 15 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Минбар

Барча блоглар