"Реал" - мигрантлар жамоаси, Винисиус эса аҳмоқ!"

"Валенсия"нинг собиқ президенти Пако Роиг "Реал" вингери Винисиус Жуниорни танқид қилди.

“Илгари ирқчилик билан боғлиқ муаммолар йўқ эди ёки мен уларни пайқамасдим. Ромарио ярим қора танли эди ва ҳеч қандай муаммо йўқ эди. Энди мен "Реал"ни "Қироллик муҳожири" деб атайман. Уларда саккиз нафар қора танли футболчи, икки нафар оқ танли хорижлик ва бир нафар испаниялик – Карвахал бор.

Ва бу Винисиус. У нима қилганини биласизми? У Месталядаги панжарадан ошиб, мухлисни ҳақорат қилишда айблади. Ўша куни неварам ва ўғлим билан стадионда эдим. Мен набирамдан сўрадим: "У tрда нима қичқиряпти?" Неварам жавоб берди: "Ҳар хил бемаънилик". Мен уни маймун дейишган деб ўйладим. Лекин йўқ.

Бу йигит мухлисларга жамоангизни Сегундага равона қиламиз бақиради. Ушбу воқеадан сўнг мухлисларимиз кейинги ўйинларга кела олишмади, Винисиус учун эса ҳаммаси кечирилди. Ҳа, у яхши футболчи, лекин шахс сифатида у аҳмоқ. Ҳар доим ҳакамларга бақиради. Мен Жанубий Америкада кўп марта бўлганман ва ҳеч қачон муаммога дуч келмаганман”, - дея Роиг сўзларини келтиради Relevo.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!