"Реал" - "Осасуна". Ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилар, эҳтимолий таркиблар ва қайднома

2 октябрь, якшанба куни "Реал" "Сантьяго Бернабеу"да "Осасуна"ни қабул қилади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Келинг, жамоалар қандай ҳолатда эканлиги ҳамда "қироллик клуби"нинг эҳтимолий таркибини кўриб чиқамиз.

"Қаймоқранглилар"нинг икки футболчиси жароҳат олган. Ярим ҳимоячилар Лука Модрич ва Лукас Васкес баҳсни ўтказиб юборади. Аммо янгилик  ҳам бор. Ҳужумчи Карим Бензема бугунги беллашувда асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.

"Реал" Мадриднинг Ла Лиганинг 7-тури доирасидаги "Осасуна"га қарши қайдномаси:

"Осасуна"

Меҳмонлар таркибида ҳам бир қанча жиддий йўқотишлар бор. Жамоанинг асосий юлдузи Чими Авила дисквалификация сабаб бугунги баҳсда майдонга тушмайди. Шунингдек, Аймар Орос ва Кике Саверио ҳам "Реал" билан ўйинни ўтказиб юборишади. Сабаби, ушбу футболчилар жароҳат олган.

"Осасуна"нинг "Реал"га қарши қайдномаси:

"Реал"нинг эҳтимолий таркиби

"Осасуна"нинг эҳтимолий таркиби:

“Осасуна” (4-2-3-1): Эррера - Видаль, Гарсия, Гарсия, Круз - Торро, Брашанац - Монкайола, Гарсия, Гомес - Будимир

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!