"Реал" - ПСЖ: Томонлар неча марта тўқнаш келган? Ўзаро ўйинларда ким устун?

Чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичига қуръа ташланди.

Қизиқарлиси, чемпионлик учун асосий даъвогарлардан "Реал" ва ПСЖ айнан шу босқичда тўқнаш келадиган бўлди. Бунгача томонларнинг йўли 6 бор кесишган.

Яъни, 2018 йил худди шу босқичда "Реал" икки ўйин натижасига кўра 5:2 (1:2, 3:1) ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олганди.

Шунингдек, жамоалар 2019 йилнинг гуруҳ босқичида тўқнаш келган ва дастлабки баҳс парижликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган. Жавоб ўйинида дуранг қайд этилган, 2:2.

Яна икки ўйин 2015/16 йилги мавсум гуруҳ босқичига тўғри келади. Ўшанда мадридликлар биринчи беллашувда муроса кўчасини танлаган бўлса, иккинчи учрашув "қироллик клуби"нинг 1:0 ҳисобида зафар қучган.

Умумий ҳисобда "қаймоқранглилар" 3, ПСЖ 1та ғалабага эришган, қолган 2 ўйинда кучлар тенг келган. "Реал" 8та, Париж клуби 7та гол урган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!