"Реал", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" ёш футболчи учун кураш олиб боради

  • 11.01.2026 13:20
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Грециянинг "Олимпиакос" клуби ярим ҳимоячиси Христос Музакитис фаолиятини тўп клублардан бирида давом эттириши мумкин.

Tecno

Хабарларга кўра, 19 ёшли футболчининг хизматларига Европанинг бир қатор тўп клублари қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, Испаниянинг "Реал Мадрид" Англиянинг "Арсенал" ҳамда " Манчестер Юнайтед" клублари грециялик иқтидорли футболчини сотиб олиш пайига тушган. Грек клуби ярим ҳимоячи трансфери ортидан 40 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Христоснинг ўзи қишда жамоани тарк этишга тайёр. Унинг нархи 25 миллион еврони ташкил этади. Футболчининг "Олимпиакос" билан амалдаги шартномаси 2029 йилда якунига етади. 

Маълумот учун, футболчи жорий мавсумда 22та учрашувда майдонга тушиб, 3та голли узатмани амалга оширди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!