“Реал”
Ads

Ҳозиргина Македониянинг Скопе шаҳридаги “Филипп II” стадионида “Реал” хамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасида УEФА Суперкубоги учун бўлиб ўтган учрашув ўз ниҳоясига етди.

Унда “қироллик клуби” 2:1 ҳисобида Жозе Моуриньо бошқарувидаги “қизил иблислар”дан устун келди.

Шу тариқа, Зинедин Зидан жамоаси кетма-кет иккинчи йил УEФА Суперкубогини қўлга киритди. Ўтган мавсум ёдингизда бўлса, “Реал” ушбу совринни “Севилья”ни мағлуб этган холда қўлга киритган эди.

Шу вақтга қадар бундай натижага фақатгина “Милан” эришган эди. “Россонерилар” 1989 ва 1990 йилларда УEФА Суперкубогини кетма-кет икки мавсум қўлга киритишган эди.

“Ркал” эса иккинчи бўлди.