"Реал", "Интер", Манчестер Сити" бир футболчини кўзламоқда

"Ривер Плейт" клуби ҳимоячиси Лукас Мартинес Куарта Европа грандларининг қизиқишларига сабаб бўла бошлади.

Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича, 23 ёшли аргентиналик футболчига "Реал", "Валенсия", "Интер" ва "Манчестер Сити"дан жиддий таклифлар бор. Бироқ, Куарта учун курашда “қироллик клуби”нинг имконияти бошқаларникидан юқорироқ баҳоланмоқда.

Ушбу футболчининг айни дамдаги трансфер нархи 12,5 млн еврога баҳоланмоқда. Унинг “Ривер Плейт” билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган. Шу боис Аргентина гранди Куартани текинга қўйиб юбормаслик учун келаётган ёз сотиб юбориши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!