"Реал", МЮ ва ПСЖнинг собиқ футболчиси МЛС клубига бош мураббий бўлди

Яқин ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бири Габриэль Хайнце МЛСда иштирок этувчи “Атланта Юнайтед” клуби бош мураббийи бўлди.

“Бу "Атланта Юнайтед" тарихидаги муҳим воқеа ва биз Габриэлни янги бош мураббий сифатида кутиб олишдан мамнунмиз”, - деди клуб президенти Даррен Илз.

Габриэль Хайнце футболчилик фаолияти давомида “Спортинг”, ПСЖ, “Манчестер Юнайтед”, “Реал”, “Марсель” ва “Рома” каби жамоаларда тўп сурган. Аргентина терма жамоасида 72 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол урган. Мураббийлик фаолияти давомида «Годой Крус», «Архентинос Хуниорс» ва «Велес Сарсфилд» клубларини бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!