
“Реал” 10 миллионга олган футболчисини 70 миллион еврога сотади
Ёзда Мадридни тарк этишга қарор қилган франциялик ҳимоячи Рафаэль Варанга даъвогарлик қилаётган асосий жамоалар номи маълум бўлди. Зинедин Зидан қўйиб юборишни истамаётган бу ҳимоячини ПСЖ ва “Манчестер Юнайтед” ўз сафига чорламоқда.
Парижликлар Варан трансфери бўйича “Қироллик клуби”га расмий сўров юборди. “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари ҳам футболчига маъқул келадиган таклиф тайёрламоқда.
Вараннинг клуб билан шартномаси келаси йили якунланади. У янги битимни таклиф қилмади ва шу боис, ёзда бошқа жамоага ўтиши ортиқча муаммо бўлмайди.
Рафаэль Варан “Реал”га ўн йил олдин “Ланс” клубидан 10 миллион евро эвазига олиб келинган эди. Футболчининг ҳозирги нархи 70 миллион еврога баҳоланмоқда. Тажрибали ҳимоячи жорий мавсумда Испания чемпионатида 28 та учрашувда иккита гол урди.
Комментарии