"Реал" 15 йиллик антирекордни қайд этди

Европа Чемпионлар Лигасининг дастлабки турида ПСЖ "Реал"ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ушбу учрашувда "қаймоқранглилар" рақиб дарвозасига бирорта ҳам аниқ зарба беришмади. ЧЛда бундай ҳолат сўнгги бор 2003/04 йилги мавсумда қайд этилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг 4 та туридан сўнг, мадридликлар 8 очко тўплаб, 3-поғонадан жой эгаллаб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!