"Реал" 15 ёшли футболчига қизиқмоқда
"Реал" Мадрид "Палмейрас"нинг 15 ёшли футболчиси Эндрикни қўлга киритиш арафасида. Клуб аллақачон ёш иқтидор вакиллари билан музокара ўтказмоқда.
"Goal.com" хабарига кўра, "бланкос" Бразилия жамоасидан яна кўп футболчиларни харид қилиш ниятида. Шунингдек, испан клуби ўз таркибида бразилиялик истеъдодли ўйинчилар сонини оширмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Эндрикдан ташқари "қироллик клуби"да Винисиус, Родриго, Эдер Милитао, Марсело ва Каземиро каби футболчилар тўп сурмоқда.
"Реал" билан бир қаторда, ёш Эндрикни АПЛнинг МЮ, "Ливерпуль", "Манчестер Сити" сингари жамоалари жиддий кузатяпти.
Фикрлар