"Реал" 16 ёшли вундеркинд топди

Мадриднинг "Реал" клуби "Лион" форварди Райан Черкини ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “қироллик клуби” 16 ёшли футболчининг трансфери бўйича француз клубига таклиф юборган. Бироқ, рад жавобини олган. Чунки, “Лион” ёш иқтидор эгасини қўйиб юборишни истамаяпти.

Маълумот учун, Черки “Лион” сафида жорий мавсум дебют қилди. У 12 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!